Ортга қайтиш Чоп этиш

Молдова қонунчилигига “фемицид” тушунчаси киритилмоқда

Парламент томонидан биринчи ўқишда “фемицид” тушунчасини қонунчиликка киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилинди.

“Фемицид” тушунчаси аёлларга нисбатан зўравонликнинг энг ёмон шаклини таърифлайди. Лойиҳага кўра, фемицид алоҳида жиноят таркиби сифатида белгиланмоқда ва гендерга асосланган адоват туфайли аёлни қасддан ўлдиришни ифодалайди. 

Шунингдек психологик зўравонлик тушунчаси қайта кўриб чиқилиб, ушбу тушунча билан киберзўравонлик хам қамраб олинмоқда.

Бундан ташқари, зўравонликни олдини олишнинг учта асосий тамойиллари мустаҳкамланмоқда:

·инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

·инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш;

·тезкорлик.

Маълумот учун:  2022 йилда дунё бўйича 89 мингтадан дан зиёд аёллар гендерга асосланган адоват асосида қотиллик қурбони бўлган, уларнинг 49 мингга яқини эса эрлари ёки биргаликда яшовчи эркаклар томонидан ўлдирилган.