Ортга қайтиш Чоп этиш

Люксембургда риэлторларнинг ҳаражатлари ижарачи ва уй эгаси ўртасида тенг тақсимланади

Люксембург парламенти томонидан “Уй-жой ижараси тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи  қонун қабул қилинди.


 

Қонунга кўра, эндиликда риэлторлик ташкилотларининг хизмат ҳақи ҳаражатлари ижарачи ва уй эгаси ўртасида тенг тақсимланади (аввалги тартибга кўра ушбу ҳаражатлар тўлиқ ижарачи томонидан қопланган).


 

Ижарачи томонидан киритилиши лозим бўлган депозит миқдори 3 ойлик ижара тўловидан 2 ойлик ижара тўловига туширилди.


Бундан ташқари, қонун нормалари билан биргаликда уй-жойни ижарага олувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш механизми яратилди. Яъни, бундай ҳолатларда иккаламчи ижара шартномасидан фарқли равишда уй-жой эгаси ва ижарачилар ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Бунда ижарага олувчилар уй-жойни ва ундаги мол-мулкни тегишли ҳолатда сақланиши бўйича уй эгаси олдида солидар жавобгар бўладилар. Агарда биргаликда ижарага олувчи шахслардан бири шартномани бекор қилмоқчи бўлса, у бу ҳақда 3 ой олдин уй эгаси ва бошқа ижарага олувчиларни огоҳлантириб, ўзининг ўрнига янги ижарага олувчини топиш чораларини кўриши керак.