
Қирғизистон парламентининг сайтида "Қирғиз Республикасида фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан давлат ва муниципал тиббиёт муассасалари раҳбарларига ўриндошлик асосида хусусий тиббиёт муассасаларида ишлаш тақиқланмоқда.
Лойиҳа ташаббускорларининг фикрича, давлат шифохоналарининг бош шифокорлари бир вақтнинг ўзида хусусий клиникаларда ишлаб келаётганлиги манфаатлар тўқнашувига олиб келиб, жамият ва беморларни манфаатларига зид бўлиши мумкин.
Бундай чора соҳадаги коррупцион омилларни бартараф этишга ҳамда аҳолини соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончини оширишга хизмат қилиши баён этилмоқда.
Маълумот учун:"Қирғиз Республикасида фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонун 12.01.2024 йилда имзоланган. Унга кўра, давлат ва муниципал тиббиёт муассасаси раҳбари 5 йил муддатга тайинланади ва муайян тиббиёт муассасасида ушбу лавозимни сурункасига икки муддатдан ортиқ эгаллаши мумкин эмас.