
Финляндия парламенти ҳукумат ташаббусига кўра киритилган иш ташлашлар муддатини 24 соатгача қисқартириш ва ноқонуний иш ташлашлар учун жарималар миқдорини оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолади.
Парламент веб-сайтида берилган маълумотга кўра, 2018-2022 йиллар оралиғида Финляндияда иш ташлашлар ва бошқа меҳнат низолари туфайли йилига ўртача 350 мингга яқин иш куни (ишчи сонига кўра ҳисобланган) йўқотилган. Қонун лойиҳасига кўра, меҳнат муносабатларини яхшилаш ва Финляндияни инвестиция учун ишончли мамлакатга айлантириш назарда тутилган. Шу мақсадда, қонун лойиҳасида иш ташлашларнинг давомийлиги максимал 24 соат этиб белгиланмоқда. Шунингдек, ноқонуний иш ташлашлар учун жарималар миқдори оширилиб, 10 000 дан 150 000 еврогача этиб белгиланмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Финляндиянинг ялпи ички маҳсулотини йилига 10-40 миллион еврога ошириш кутилмоқда. Лойиҳани 199 депутатдан 107 нафари қўллаб-қувватлади, 57 нафари бунга қарши чиқди. Қонун лойиҳаси 2024 йилнинг1 июлидан кучга кириши мумкин.