
10 апрелда Парламент мажлисида “Даромад солиғи тўғрисида”ги қонуннинг 57-бандига ўзгартириш киритиш бўйича қонунчилик ташаббуси юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.
Мазкур қонун лойиҳасига биноан, спорт ёки жисмоний фаолиятни ривожлантириш учун қилинган хайрия учун солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилган бўлиб, амалдаги қонунчиликда фан ва санъат соҳаларини ривожлантириш ҳамда Финляндиянинг маданий анъаналарини сақлашга қаратилган хайриялар учун солиқ имтиёзлари мавжуд.
Қонун лойиҳаси билан яқин йилларда спорт ва жисмоний тарбия соҳасига давлат томонидан ажратиладиган маблағларнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келиши ҳамда мамлакатнинг кичик ва ўрта бизнес вакилларининг мазкур йўналишда кўпроқ хайрия қилишига эришиш кутилмоқда.