


Мазкур қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилинса, вейпларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш тақиқланади. Бироқ, уларни фақатгина дорихоналардан терапевтик маҳсулот сифатида сотиб олишга рухсат берилади. Чунки вейплар ашаддий чекувчиларнинг никотинга қарамлигини даволаш ва чекишни ташлашига ёрдам беришида ишлатилиши мумкин.
Австралия соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра ёшларнинг зарарли одатларга бўлган қарамлигини олдини олиш учун вейпларни терапевтик маҳсулот сифатида тартибга солиниши кўпроқ самарали бўлади.
Австралия ҳукумати томонида парламентга киритилган ва “жамият саломатлигига таҳдид” деб баҳоланган махсулот янги қонун кучга кирганидан сўнг, электрон сигаретларга энг қаттиқ чекловлар ўрнатилган давлат бўлади.