Ортга қайтиш Чоп этиш

“Сунъий интеллектнинг демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига таъсири” деб номланган резолюция қабул қилиниши мумкин

 

Сунъий интеллект динамикасида “дипфейк”нинг ривожланиши юқори даражада кучаймоқда. Бу эса нотўғри маълумотларнинг кенг тарқатилиши туфайли аҳоли фикрини манипуляция қилиш имконини яратиши мумкин.

Маълумот учун. “Дипфейк”- сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеомаҳсулот. Бунда одатда интернетдаги маълумотлар, тасвирлардан фойдаланган ҳолда, сунъий интеллект ёрдамида реал шахс номидан мурожаат қилиш, реклама мақсадида ёки бошқача тарзда фойдаланилади. 

Таъкидланишича, 2024 йил тарихий сайлов йили бўлиб дунё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил қилувчи 50 дан ортиқ мамлакатда сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, бу сайловларда “дипфейк” туфайли сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш хавфи мавжуд. Бундан ташқари, “дипфейк” орқали турли сиёсатчиларни обрўсизлантириш, турли партиялар сайловчилари ўртасида низолар келтириб чиқариш, жамиятда бўлинишлар юз беришига сабаб бўладиган маълумотлар тарқатиш эҳтимоли юқорилиги тегишли чораларни ўз вақтида кўришни долзарб қилиб қўймоқда. 

Иттифоқнинг “Сунъий интеллектнинг демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига таъсири” деб номланган бўлажак резолюциясия қабул қилиниши учун март ойида бўлиб ўтадиган 148-ассамблеяда муҳокама қилинади.