Ортга қайтиш Чоп этиш

Францияда сайланган маҳаллий мансабдор шахслар ва мэрларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш масаласи муҳокама этилмоқда Парл

 

Парламент қуйи палатасининг Суд-ҳуқуқ қўмитаси жорий йил 31 январь куни сенаторлар томонидан ташаббус қилинган “Сайланган маҳаллий мансабдор шахсларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва мэрларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади.

Лойиҳа ташаббускорлари таъкидлашича сайланган мансабдор шахсларга ҳужумлар сони 2022 ва 2023 йиллар оралиғида 15% га, 2021 ва 2022 йиллар оралиғида эса 30%га ошган.

Сенат томонидан 2023 йил 10 октябрда қабул қилинган лойиҳа матнига асосан, қонун сайланган маҳаллий мандат эгаларига нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган санкцияларни кучайтиради.

Хусусан, сайланган маҳаллий мансабдор шахсларга нисбатан зўравонлик ҳукумат амалдорларига нисбатан зўравонликка тенглаштиради ва собиқ маҳаллий сайланган амалдорларга қаратилган ҳаракатларга нисбатан ҳам қўлланилади.