AfD парламент фракцияси депутатлари Федерал ҳукуматни сунъий интеллект томонидан яратилган контент учун махсус белги жорий этишга ва сунъий интеллект ёрдамида матн яратувчи иловалар томонидан фойдаланилган маълумотларнинг манбаларини кўрсатишлари тартибини ўрнатишга чақирмоқда.
Депутатларнинг фикрига кўра, ёлғон, плагиат ёки муаллифлик ҳуқуқи кафолатлари бўйича сунъий интеллект билан ишлашда аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва сунъий интеллектга асосланган воситаларнинг имкониятлари ва хавфини ўрганиш, бу бўйича миллий тадқиқот дастурини бошлаш лозим.
Таъкидланишича, бошқа масалалар қаторида, бу сунъий интеллектга асосланган дастурларнинг ўқув жараёни ва дизайнига қандай таъсир қилиши ёки таълимда чатботлардан қандай фойдаланиш мумкинлигини ўрганади.