Ортга қайтиш Чоп этиш

Парламент тадқиқотлари институтида олий таълимдан кейинги таълим институтига кириш учун талабгорлар билан суҳбат бўлиб ўтди.

 

Сўнгги йилларда миллий парламентимиз фаолиятини ҳар томонлама ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Унинг қонунчилик базаси мустаҳкамланмоқда. Қонун ижодкорлиги самарадорлиги ошмоқда, таъсирчан парламент назорати механизмлари жорий этилмоқда.


Энг муҳими, парламент фаолиятидаги ўзгаришларда илмий ва ахборот-таҳлилий фаолиятга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Зеро, буюк бобомиз имом Бухорий таъкидлаганларидек, “Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмагай!”.


Шу боис, жорий йилдан бошлаб Парламент тадқиқотлари институтида 12.00.11 – Парламент ҳуқуқи ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим институти ташкил этилди. Қисқа фурсат ичида, кўплаб талабгорлар томонидан парламентнинг илмий асосларини тадқиқ қилишни ният қилган талабгорлардан ҳужжатлар келиб тушди.

Куни кеча 26 февраль куни талабгорларнинг илмий фаолият олиб боришига оид кўникмалари юзасидан суҳбат ўтказилди. Талабгорлар парламент ҳуқуқига доир сўнгги конституциявий янгиланишлар асосида кириб келган янги институт қонунчиликка таклиф институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги фаолиятида прокуратура органлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш каби долзарб мавзуларда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ғоялари илгари сурилди.


Суҳбат якунида Комиссия томонидан илк бор мустақил изланувчиликка суҳбатдан ўтиб, сараланган тадқиқотчилар аниқланди. Уларга илмий тадқиқотни самарали, пухта, пишиқ амалга ошириш юзасидан тегишли таклиф-тавсиялар берилди.