Ортга қайтиш Чоп этиш

Парламент сайловларига оид янгиликларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловига оид янгиликлар” мавзусида Парламент тадқиқотлари институти томонидан семинар ташкил этилди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган ушбу тадбирда профессор-ўқитувчилар, докторантлар, тадқиқотчилар, ва талабалар иштирок этди. 

Семинарда Парламент тадқиқотлари институти директорининг ўринбосари, юридик фанлар доктори, доцент Валишер Давлятов жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказиладиган сайлов жараёнларига оид янгиликлар юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Жумладан, бу йилги сайловларнинг аввалгиларидан фарқли жиҳатлари, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, аралаш сайлов-тизимининг мазмун-моҳияти, рақамли технологияларнинг кенг қўлланилиши, номзодларнинг камида 40% хотин қизлар ташкил этишига оид масалалар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Қизғин муҳокамалар ва савол-жавоблар тарзида ўтган семинарда иштирокчилар томонидан келгусида турли соҳага оид қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга оид таклифлар билдирилди.