




Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти Девонининг Парламентаризм институти билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларда кенг ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамланиб бормоқда.
Тадбир аввалида, Парламент тадқиқотлари институти директори А.Тошпулатов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, миллий парламентаризмни ривожлантириш, унинг илмий асосларини такомиллаштиришда ўхшаш тадқиқот тузилмалари билан қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш долзарб аҳамият касб этишини билдирди.
Ўз навбатида, Парламентаризм институтидиректориўринбосари Ляззат Жанылыскызы Сулеймен Ўзбекистондаамалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларни юқори баҳолади, шунингдек Парламентаризм институти фаолияти юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди.
Конструктив руҳда ўтган учрашувда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикрлар алмашилди ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.