




Бугунги кунда миллий парламентимиз фаолиятини ҳар томонлама ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Айниқса илмий асосларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Шу боис, жорий йилдан бошлаб Парламент тадқиқотлари институти ҳузурида “12.00.11 – Парламент ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим институти ташкил этилди. Қисқа фурсат ичида, ушбу ихтисосликда илмий иш қилиш истагидаги кўплаб талабгорларнинг аризалари келиб тушди. Келиб тушган ҳужжатлар сараланди ва суҳбатга таклиф этилди.
Куни кеча яна бир гуруҳ талабгорларнинг илмий фаолият олиб боришига оид кўникмалари юзасидан суҳбат ўтказилди. Талабгорлар томонидан парламент дипломатиясининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, парламентда мухолифат фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламент қўмиталарининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби долзарб мавзуларда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ғоялари илгари сурилди.
Суҳбат якунларига кўра, муваффақиятли ўтган тадқиқотчилар аниқланди. Юртимизнинг кўзга кўринган ҳуқуқшунос олимлари томонидан уларга илмий тадқиқотни самарали, пухта амалга ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.