
Президентимиз шу йилнинг бошида (14 февраль) ёшлар билан йил учрашув ўтказди, хусусан ёшлар лойиҳаларига 400 млн доллар ажратди, халқаро олимпиада ғолиблари 70 минг доллар оладиган бўлди, иқтидорли, лекин маблағи йўқ ёшларни чет элда ўқитиш учун “Ёрқин истеъдод” фонди ташкил этилган эди” январь ойидан кўплаб кредитлар, айниқса паст фоизда берилиши бошланди, хорижий инвесторларнинг ҳам янги тўлқини кириб келмоқда; Президент орган ходимларини ҳам тинч қўйгани йўқ, февраль ойида уларни, айниқса судларни ўз фаолиятини замонавийлаштириш ва рақамлаштиришга мажбур қилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш маърузада 55 та янги таклифларни эшитиб, очиғи қойил қолдим.
Давлатимиз раҳбари ҳозирда қонунчиликда коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати йўқлиги, жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни халқаро стандартларга мослаштириш лозимлигини қайд этди.
“Давлат хизматчилари даромадини декларациялаш”га оид қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, биринчи апрелгача қабул қилиш учун киритилиши ҳам белгиланди.
Судьялар ва адвокатлар фаолиятига аралашув учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди, судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланиши ва бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида Президентимиз барча раҳбарларни огоҳлантирди.
Шунингдек, одил судловни таъминлашда адвокатларга ишлашда тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадида, адвокатларнинг ролини кучайтирадиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши таъкидланди.
Яна бир масала, Коррупция агентлиги вазир, ҳокимларбилан биргаликда ҳар чоракда коррупция юқори бўлган камида 3 та соҳада тумангача тушиб, маиший ва тизимли коррупция омилларини чуқур ўрганиш топшириқлари берилди.
Энг муҳим янгиликлардан бири – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти янги услубга ўткaзилиши белгиланди. Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркибини тўлиқ янгиланиши, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари тайинланиши айтиб ўтилди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Виртуал академияда ҳалоллик, қонунга итоаткорлик муносабатини шакллантириш дастури доирасида камида икки миллион ёшларга бепул ўқиш имтиёзлари яратилиши айтилди.
Умуман олганда, кенгайтирилган йиғилишда коррупцияни олдини олишга қаратилган асосий стратегик топшириқлар берилди ва аниқ режалар белгиланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти Суд-ҳуқуқ соҳасида тадқиқотлар бўлими бош илмий ходими
Нуриддин Сотиволдиев