


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ҳамда Германиянинг Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида халқаро амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракциялари аъзолари, Парламент тадқиқотлари институти ходимлари, Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакилииштирок этди.
Ташкил этилган учрашув ҳамкорликда ўтказилиб борилаётган туркум тадбирлардан бири ҳисобланиб, Германия Бундестагининг ХДИ/ХСИ фракцияси ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалар бўйича маслаҳатчиси, докторКристиан Форнектомонидан
“Германия Бундестагида фракция ишини ташкил этиш ва қонун ижодкорлиги жараёни” мавзусига (онлайн) бағишланди.
Бугунги кунда парламентимиз ҳаётида қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти, халқаро ҳамкорлик йўналишларида янгиланишлар юз бермоқда. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, улар асосида таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Бу борада халқаро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш, хорижий мамлакатлар, хусусан, Германия қонунчилиги, парламентаризм тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мақсадда ташкил этилган тадбир сиёсий партиялар фракциялари ишини самарали ташкил этиш ҳамда қонун ижодкорлиги сифатини ошириш каби долзарб масалаларга бағишланди.
Қизиқарли ва конструктив руҳда ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Дўстона мулоқот давомида келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва хорижий амалиёт ютуқларни ўрганишда томонлар учун қизиқарли ва самарали бўлган мавзуларда доимий асосда тадбирлар ўтказишга, учрашувларни ташкил этишни давом эттиришга келишиб олинди.