



Учрашувда Евроосиё бўйича тадқиқотлар маркази раҳбари ва илмий тадқиқотчилари ҳамда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ва Парламент тадқиқотлари институти вакиллари иштирок этди.
Тадбирда аввал, делегация аъзоларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти ва қонун қабул қилиш жараёни ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, жорий йилда мамлакатимизда парламент сайловлари бўлиши ва янги аралаш сайлов тизимига ўтилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Делегация вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида учрашув ташкил этилганлигидан мамнунлигини билдириб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва бу борадаги янги истиқболли режаларни ўрганиш иккала томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлаб ўтишди.
Учрашувда илмий тадқиқот муассасаларининг парламент фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш бўйича тажриба алмашиш, бу борада Корея билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар бу каби юзма-юз учрашувларни доимий ташкил этишга ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболларини тизимли тадқиқ этиб боришга келишиб олди.