Ортга қайтиш Чоп этиш

Парламeнт тадқиқотлари институти ҳамда Гeрманиянинг Конрад Адeнауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси

Сир эмаски, ҳар бир соҳанинг ривожланиш илмий тадқиқот натижаларига бевосита боғлиқдир. Бу борада халқаро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиниш, хорижий мамлакатлар, хусусан, Германия қонунчилиги, парламентаризм тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилнинг 19 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида Парламент тадқиқотлари институти ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси томонидан ташкил этилган тадбир Парламeнт тадқиқотлари институти ҳамда Гeрманиянинг Конрад Адeнауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Меморандум имзолаш ва сайлов қонунчилигидаги сўнгги ислоҳот ва янгиликларни ёритишга бағишланди.

Тадбирда Парламент тадқиқотлари институти ходимлари, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси раҳбари ва ўринбосари, Ёшлар парламенти аъзолари қатнашди.

Тадбирнинг биринчи қисмида Парламeнт тадқиқотлари институти ҳамда Гeрманиянинг Конрад Адeнауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандум ўзаро манфаатлилик тамойилига асосланади ва томонларнинг парламентаризмни ривожлантиришдан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида илмий, ахборот-таҳлилий таъминлашни амалга ошириш, қабул қилинган қонунларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларга таъсирини ўрганишда ҳамкорликдан ҳар томонлама манфаатдорлигини ифодалайди.

Мазкур мулоқотнинг мантиқий давоми сифатида “ЎЗБEКИСТОН ВА ГEРМАНИЯДА САЙЛОВ ТИЗИМИ: УМУМИЙ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР”мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Жамғарма минтақавий ваколатхонаси раҳбари Андре Алгермиссен “Германияда сайлов тизими ва Бундестаг фаолиятида илмий хизматнинг роли” ҳақида тақдимот ўтказди. Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қизиқарли ва мароқли ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва биргаликда тадбирлар ўтказиш, хусусан бугунги кундаги парламентаризмнинг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, илғор хорижий амалиёт ютуқларни ўрганишни доимий асосда учрашувлар кўринишида йўлга қўйишга келишиб олинди.