Ортга қайтиш Чоп этиш

Корея Республикасининг Миллий Ассамблеяси Тадқиқотлар хизмати вакиллари билан онлайн форматда учрашув

Жорий йилнинг 6 декабр куни Корея Республикасининг Миллий Ассамблеяси Тадқиқотлар хизмати вакиллари билан онлайн форматда учрашув бўлиб ўтди. 


Учрашувда Миллий Ассамблея Тадқиқотлар хизмати вакиллари, Парламент тадқиқитлари институти Директори А.Тошпулатов ҳамда Корея Республикасидаги Ўзбекистон елчихонаси ходимлари иштирок етди.


Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-67-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган йўл харитаси лойиҳаси муҳокама қилинди. Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини билдириб, ишлаб чиқилган йўл харитаси доирасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш, қисқа муддатли стажировкаларни ташкил етиш ҳамда ўрганишлар натижалари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш бўйича алоҳида қўлланма чоп етишга келишиб олди.


Учрашув якунида томонлар бу каби онлайн ва юзма-юз учрашувларни тизимли ташкил етиб боришдан мамнун еканлигини билдирди.