

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ҳамда Туркия Республикаси Буюк Миллат МажлисиТадқиқот хизматлари бошқармаси ўртасидавидеоконференцалоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Парламент тадқиқотлари институти ҳамда Туркия Республикаси Буюк Миллат МажлисиТадқиқот хизматлари бошқармаси ўртасида 2018 йил 14 март куни ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Учрашувда давомида парламент ва унинг аъзоларини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга оид муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Парламент тадқиқотлари институти директори А.Тошпулатов тадқиқотлар самарадорлигини ошириш мақсадида томонлар ўртасида ўзаро қисқа муддатли малака оширишни ташкил этиш, шунингдек, Туркия Тадқиқот хизматлари бошқармасининг парламентаризм масалаларига оид илмий адабиётлар ва ишланмаларидан кенг фойдаланиш масалаларига эътибор қаратди.
Тадбирда ҳар икки тадқиқот хизматида фаолият кўрсатувчи илмий ходимлар иштирокида конференция, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этиш атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда миллий парламентимизда жорий этилган аралаш сайлов тизими бўйича Туркия тажрибасини ўрганишга ҳам қизиқиш билдирилди.
Ўз навбатида Эмраҳ Хурма юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Ўзаро ҳамкорлик орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ва янги босқичга кўтаришга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтди. Муҳокамада кўтарилган масалалар Туркия томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашув якунида томонлар келгусидаги ҳамкорлик режаларини аниқ белгилаб, бу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олишди.