
Ҳар қандай соҳанинг тараққий этиши, кўп жиҳатдан, кадрлар сифатига бевосита боғлиқдир. Бунда ҳаётий билим, касбий тажриба ва узоқ йиллар давомида шаклланган кўникма муҳим аҳамият касб этади. Зеро, муайян масала юзасидан тўғри ва оқилона қарор қабул қилиш осон иш эмас.
Шундай бўлсада, демократия барча инсонлар манфаатларини ифодаловчи концепция эканини ҳисобга оладиган бўлсак, парламентларнинг самарали фаолияти уларда аҳолининг барча ёшдаги вакилларининг мутаносиблигига боғлиқ эканлиги кўринади.
Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида жами 136 нафар депутат фаолият кўрсатмоқда, палата расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотлар таҳлилига кўра, уларнинг ўртача ёши 49 ёшни ташкил этмоқда.
Ёш кўрсаткичи бўйича мутаносиблиги:
30 ва ундан паст ёшдагилар 1 нафар (0.74 %),
40 ва ундан паст ёшдагилар 26 нафар (19.12 %),
45 ва ундан паст ёшдагилар 17 нафар (12.5 %)
46 ва ундан юқори ёшдагилар 92 нафар (67.64 %)ни ташкил этмоқда.
Агар, қўмиталари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ҳозирда Қонунчилик палатасида 12 қўмита мавжуд, улардан Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси депутатларининг ўртача ёши 43 га тенг бўлиб қолган қўмиталар орасида энг ёши кичиги ҳисобланмоқда. Депутатларининг ўртача ёши энг катта бўлган қўмита Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси бўлиб, уларнинг ўртача ёши 56 га тенг.
Барча қўмиталар кесимида:
|
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси – 43 ёш
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси – 46 ёш
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси – 47 ёш Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси – 47 ёш
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси – 48 ёш
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси – 48 ёш |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси – 49 ёш
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси – 51 ёш
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси – 51 ёш
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси – 52 ёш
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси – 52 ёш
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси – 56 ёш |
Сиёсий партия фракциялари кесимида эса Миллий тикланиш демократик партияси фракцияси депутатларининг ўртача ёши 47 га тенг бўлиб ўртача ёш кўрсаткичи бўйича энг ёш фракция ҳисобланади. Депутатларининг ўртача ёш кўрсаткичи энг катта фракция эса “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси бўлиб 52 ёшга тенг.
Барча фракциялар кесимида:
|
Т/р |
Партия |
Аёл |
Эркак |
Жами |
Ўртача ёш |
||
|
Сони |
Фоизда |
Сони |
Фоизда |
||||
| 1 |
ЎзЛиДеП |
13 |
27 % |
35 |
73 % |
48 |
50 |
| 2 |
ЎзМТДП |
6 |
18 % |
28 |
82 % |
34 |
47 |
| 3 |
«Адолат» СДП |
13 |
62 % |
8 |
38 % |
21 |
52 |
| 4 |
ЎзХДП |
11 |
55 % |
9 |
45 % |
20 |
51 |
| 5 |
Экологик партия |
4 |
31 % |
9 |
69 % |
13 |
48 |
|
Жами |
47 |
35 % |
89 |
65 % |
136 |
49 |
|
Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, айни дамда дунёда 190 та миллий парламентлар мавжуд бўлиб, уларнинг 78 таси икки палатали, 112 таси бир палатали ҳисобланади. Уларда жами 44 мингга яқин парламент аъзолари фаолият кўрсатади.
Парламентлараро иттифоқ маълумотларига кўра, дунё парламентларининг ўртача ёши 53 ёшни ташкил этмоқда.
Ёш кўрсаткичи бўйича мутаносиблиги қуйидагича:
30 ва ундан паст ёшдагилар 2.86%ни,
40 ва ундан паст ёшдагилар 18.64%ни,
45 ва ундан паст ёшдагилар 31.77%ни
46 ва ундан юқори ёшдагилар 46.73%ни ташкил этмоқда.
Бунда, депутатларнинг ўртача ёши энг катта бўлган давлатлар қаторига, Камбоджа (66.5 ёш), Палау (60 ёш), АҚШ (57.9), Япония (55.5 ёш), Греция (53 ёш) каби давлатлар киради.
Депутатларнинг ўртача ёши энг кичик бўлган давлатлар қаторига эса Арманистон (40 ёш), Туркманистон (40.8 ёш), Сербия (43 ёш), Колумбия (44.3 ёш), Руминия (44.75 ёш) ва Дания (45.6 ёш) каби давлатлар киради.
(Дунё парламентарийларининг 26.9%ни аёллар ташкил этади).