




Жорий йилнинг 29 декабрь куни Парламент тадқиқотлари институтида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга тақдим этган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда олимлар, экспертлар, Институт ходимлари, тадқиқотчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда Институт олдида келгуси беш йилда улкан вазифалар турганлиги қайд этилди. Институт фаолиятининг бош мақсади ва фаолият йўналиши Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш экани ҳақида сўз юритилди.
Институт ўз иш фаолиятини ташкил этишда Мурожаатномада янграган ташаббусларни ижрога қаратишнинг илмий асосларини кучайтиришга алоҳида эътибор бериш зарурлиги билдирилди. Илмий тадқиқотларда Давлат раҳбарининг ғоя ва ташаббусларига урғу бериш зарурлиги қайд этилди.
Таъкидланганидек, Давлат раҳбари томонидан Мурожаатномада мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичини белгилаб берилди. Ўтган тўққиз йил ичида босиб ўтилган тараққиёт йўлига чуқур таҳлил қилинди. Эришилган ютуқларга холис баҳо берилди.
Энг муҳими, юртимиз келажагига қатъий ишонч билдирилди. Келгуси беш йилда мамлакат ривожининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар илгари сурилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан миллий парламентимиз дунёнинг энг кучли вакиллик органларига хос ваколатларга эга эканлиги таъкидланди. Айни пайтда, ушбу ваколатларни янада кенгайтириш бўйича ташаббуси илгари сурилди.
Хусусан, ташқи маблағларни давлат кафолати остида жалб этиш эндиликда парламент тасдиғидан ўтказилади. Депутат сўровлари бўйича ҳар чоракда таҳлилий маълумот тайёрланиб, прокуратура органларига киритиш амалиётини йўлга қўйилади.
Ушбу Мурожаатнома Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб берган муҳим дастурий ҳужжатдир бўлиб, у мамлакатнинг барқарор ривожи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Йиғилиш якунида, Мурожаатномадан келиб чиқиб, Институтнинг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳаси қайта кўриб чиқилди.